«Кристал Пэлас»нинг собиқ футболчиси Андрос Таунсенд Таиланддаги ўйин олдидан майдонни текислаётган махсус техника остида қолиб кетгани ҳақида гапирди.
«Ҳар сафар бу видеони кўрганимда, танам жимирлаб кетади. Бу воқеани кўриш ва нима содир бўлиши мумкинлигини англаш жуда қўрқинчли. Яхшиямки, сўнгги лаҳзада ерга ётиб улгурдим. Шунинг учун каток устимдан ўтганида ҳеч жойим синмади.
Яхшиямки, жиддий жароҳат олмадим. Бироз лат еган жойлар ва кўкаришлар бор, холос. Ўшанда ё тўпиғим, ёки тиззам синиб кетади, деб ўйладим. Фаолиятим шу ерда тугайди, деб хаёл қилдим. Жуда омадим келди», — деди Таунсенд.













