Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

"Бавария" Англия клуби юлдузи учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт Мюнхеннинг "Бавария" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

Манба маълумотига кўра, "Бавария" Миллатлар лигасидаги яқинлашиб келаётган ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирув олган 26 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Агар Гиббс-Уайт Мюнхенга кўчиб ўтса, у "Бавария"да ҳамюрти Гарри Кейн билан бирга тўп тепади.

Аввалроқ, ярим ҳимоячини Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳам ўз сафига қўшиб олишни исташи ҳақида хабар берилган эди. "Шпорлар" футболчи учун қарийб 150 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Гиббс-Уайт Англия чемпионатида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:29, 22.09.2026.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик