Мутахассис Жорже Жезуш Миллатлар лигасида тўртта ўйиндан иборат туркум учрашувлар олдидан Португалия терма жамоаси рулидаги дебютига тайёргарлик кўрмоқда. Булар Дания, Уэльс ва икки марта Норвегия терма жамоасига қарши ўйинлар бўлади.
derbyderbyderby.it нашрининг Португалиянинг A Bola нашрига таяниб хабар беришича, Жезуш дебют билан бир вақтда миллий терма жамоанинг янги рекордини ўрнатади. У 72 ёшида терма жамоа тарихидаги энг ёши улуғ бош мураббийга айланади ва 68 ёшида терма жамоани бошқарган Фернанду Сантушдан тўрт ёшга ўзиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Жезуш Португалия терма жамоасидан олдин Криштиану Роналду тўп сурадиган «Ан-Наср» клубини бошқарган эди.













