Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун, 23 сентябрь куни 7-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси Хитойга қарши дона суради.
6-турда Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, очколар сонини 12 тага етказган ва якка пешқадамга айланиб олганди. Хитой терма жамоаси эса 6-турда мусобақани мағлубияциз давом эттираётган Германияни ишончли тарзда таслим этди. Ҳозирда Хитойда 11 очко мавжуд. Бугунги баҳс чемпионлик пойгасида улкан аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг 2-терма жамоаси эса Францияга қарши дона суради. Барча беллашувлар соат 15:00да бошланади.
Асосий жуфтликлар:
Ўзбекистон — Хитой
Ўзбекистон-2 — Франция
Ўзбекистон-3 — Жанубий Африка
Арманистон — АҚШ
Англия — Ҳиндистон
Аёллар жамоаларимизнинг рақиблари:
Ўзбекистон-1 (9 очко) - Словения (9 очко)
Ўзбекистон-2 (8 очко) - Тожикистон (8 очко)
Ўзбекистон-3 (8 очко) - Перу (8 очко)













