Ҳимоячи Лени Йоро келаси йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Грэм Бэйли хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, «қизил иблислар» 20 ёшли француз футболчиси жорий мавсумда ўзини кўрсата олмаса, уни сотишга тайёр бўлишади. Ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади, унинг манкунианликлар билан меҳнат шартномаси эса 2029 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Лени иккита ўйинда майдонга тушди. Ўтказилган бешта турдан сўнг «Манчестер Юнайтед» беш очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.













