Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ўйинчиси Луиш Фигу Жозе Моуриньо бошчилигидаги «қаймоқранглилар»нинг ишончсиз ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Реал» охиригача курашишига шубҳам йўқ. Чемпионатдаги рақобат май ойигача давом этиши керак. Мавсум давомида кўтарилишлар ва пасайишлар бўлиб туради. Қийин дақиқалар келганида, уларни енгиб ўтиш ва олдинга ҳаракат қилиш учун етарлича тажриба ва маҳоратга эга бўлиш лозим», — деди Фигу Radio MARCAʼга.
Испания чемпионатининг еттинчи турида «Реал» дербида «Атлетико»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу мағлубият «қаймоқранглилар» учун янги мавсумдаги иккинчиси бўлди.
Етти тур якунларига кўра, Моуринью шогирдлари 15 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда боришмоқда.













