Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Луиш Фигу «қаймоқранглилар» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— У ҳар доим жуда юқори даражада бўлади. У ҳужумларни якунлаш борасида дунёдаги энг яхшилардан бири, — деди Фигу Radio MARCAʼга.
Жорий мавсумда 27 ёшли Мбаппе барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда саккизта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз марта ишғол этди. Бундан ташқари, француз ҳужумчиси ҳисобида иккита голли узатма ҳам бор.
Етти турдан сўнг «Реал» 15 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Барселона»дан ортда қолиш олти очкони ташкил этмоқда.













