Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

"Арсенал" дарвозасига белгиланган пенальти хато деб топилди

Баҳо:
+ | -

Асосий ўйин эпизодларини баҳоловчи мустақил комиссия "Арсенал" – "Сандерленд" учрашувида ҳакам Жон Брукснинг "Арсенал" дарвозасига пенальти белгилаш қарорини хато деб топди.

Учрашув "Арсенал"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Брукс жарима майдони ичида Эзри Конса ва Дэн Баллард ўртасидаги курашдан сўнг 11 метрлик жарима зарбасини белгилаган. Бироқ Давид Райя Энцо Ле Фенинг зарбасини қайтарган.

Комиссиянинг беш нафар аъзоси ҳам пенальти белгилаш қарори нотўғри бўлган, деган хулосага келди.

"Комиссия ҳакамнинг ушлаб қолиш учун пенальти белгилаш қарори нотўғри бўлганига бир овоздан қўшилди", – дейилади ҳисоботда.

Комиссия ушбу вазиятда икки футболчи ҳам бир-бирига нисбатан қоидабузарликка яқин ҳаракат қилганини таъкидлади. Аввалига Конса Баллардни қўллари билан ушлаб олган, шундан сўнг "Сандерленд" ҳимоячиси рақибини ушлаб, ўзи томон тортган.

Шу билан бирга, VARнинг эпизодга аралашмаслик ва ҳакамга монитор орқали такрорни кўриб чиқишни тавсия қилмаслик қарори маъқулланган. Бу масалада овозлар 3:2 кўринишида тақсимланган.

Киритилди: 22:45, 23.09.2026.
Ўқилди: 1210 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик