Хорватия терма жамоаси устози Славен Билич Лука Модричнинг «Милан»даги ўйинлари унга миллий терма жамоага ҳам фойда келтириши учун зарур бўлган спорт формасини сақлаб туришга ёрдам бераётганини шама қилди.
«У сардор бўлишидан олдин бўлиб ўтган суҳбатларимизданоқ тушунганманки, миллий терма жамоа у учун ҳамма нарса демакдир. У клубда бўладими ёки терма жамоадами, масъулиятдан қочадиган ёки енгил йўл қидирадиган энг охирги одам. Якшанба куни у майдонга тушди, «Милан» у билан ва усиз мутлақо бошқача кўринади. Модомики у «Милан»да ўйнаётган ва ушбу жамоа учун муҳим бўлиб қолаётган экан, у бизда ҳам ўйнайди», — деди Билич pianetamilan.it нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Модрич ҳозирда қирқ ёшда.













