Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Фликнинг «Барселона»си ҳар бир ўйинда ўртача 2,83 та гол урмоқда — бу клуб тарихидаги 4-натижа

Баҳо:
+ | -

Германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик «Барселона»ни бошқаришни бошлаганидан бери, каталонияликлар унинг қўл остида 354 та гол уришди — бу ҳар бир ўйинга ўртача 2,83 тадан гол тўғри келади деганидир. Бу клуб тарихидаги тўртинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Ундан олдинда фақат Эленио Эррера (ҳар бир ўйинда 2,89 та гол), Луис Энрике (ҳар бир ўйинда 2,87 та гол, аммо ўшанда таркибда Месси-Неймар-Суарес триоси ўйнаган) ва Фердинанд Даучик (ҳар бир ўйинда 2,86 та гол) бор, холос. Бу шуни англатадики, Флик Хосеп Гвардиола (ҳар бир ўйинда 2,43 та гол) ҳамда Эрнесто Вальвердени (ҳар бир ўйинда 2,32 та гол) жиддий тарзда ортда қолдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Флик Каталония суперклуби суканини 2024 йилда ўз қўлига олган эди. «Барселона» ушбу мавсумдаги сифат жиҳатидан барча ўйинларда ғалаба қозонди.

Киритилди: 07:02, 24.09.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик