Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Тудор А Серияда ўзига иш қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

Илгари «Ювентус»ни бошқарган хорватиялик мутахассис Игор Тудор А Серия клубидан ўзига жой қидирмоқда. Яқинда у Туриннинг «Ювентус» ва «Аталанта» жамоалари ўртасидаги ўйинда кўриниш берди. Бу эса Маурицио Сарри вазиятни ўнглай олмаса, Тудор Бергамо клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни янада авж олдирди.

Тудорнинг хизматларига қизиқиш билдириши мумкин бўлган яна бир клуб — кетма-кет дастлабки бешта ўйинда мағлуб бўлган «Венеция»дир. Клуб раҳбарияти Жованни Строппага оғзаки равишда ишонч билдираётган бўлса-да, кун сайин вазият мураккаблашиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тудорнинг охирги клуби Англиянинг «Тоттенхэм» жамоаси бўлган бўлиб, у ерда мураббий бор-yoғи бир неча ҳафта ишлаган эди.

Киритилди: 04:10, 25.09.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик