Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Дюгарри: «Мбаппе уйғонишига тўғри келади»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси таркибида 1998 йилги жаҳон чемпиони Кристоф Дюгарри «Реал» ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мбаппега уйғонишга тўғри келади. У голлар урмоқда, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо у энди турнирларда ғалаба қозонмаяпти. «Реал» билан у бошқа ҳеч нарса юта олмаяпти. Франция терма жамоаси билан ҳам энди ҳеч нарсани қўлга киритмаяпти. Қайсидир пайтда у кубокларни ютишни бошлаши керак бўлади.

Зинедин Зидан ҳам Мбаппега шу гапни айтади: «Биз ғалаба қозонишимизни хоҳлайсанми ёки шунчаки ўз голларингни уриб, ўзингни кўз-кўз қилишнинг ўзи етарлими?» Қайсидир пайтда масала айнан шундай кўндаланг қўйилади. Биз бир неча йилдан бери ҳеч нарса юта олмаяпмиз», — дейди Дюгарри Footmercato манбасига.

Олдинроқ Мбаппе 2026 йилдаги мукофотга ўзини муносиб даъвогар деб ҳисоблашини айтиб ўтган эди.

Киритилди: 05:03, 25.09.2026.
Ўқилди: 1453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик