Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Хёйсен "Атлетико"га қарши дербидаги ҳакамликдан норози бўлди

Баҳо:
+ | -2

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен "Атлетико"га қарши ўтган дербидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди.

"Реал" ушбу учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа 52-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади, чунки Хёйсен қизил карточка олиб майдондан четлатилди.

Бироқ баҳсда яна бир баҳсли вазият юз берди. Биринчи бўлим охирида Ли Кан Ин Федерико Вальвердега нисбатан қўпол ўйнаганига қарамай, ҳакам уни майдондан четлатмади. Бу қарор кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Агар "Атлетико"га қарши ўйиндаги барча вазиятлар аксинча бўлганида... Ишончим комил, жуда катта жанжал кўтариларди", — деди Хёйсен.

21 ёшли футболчи бу гапи билан "Реал" зарарига қабул қилинган баҳсли ҳакамлик қарорларини назарда тутган.

Шу билан бирга, Хёйсен ўзининг қизил карточка олишида айбдор эканини тан олди ва жамоанинг мағлубияти учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Киритилди: 10:29, 25.09.2026.
Ўқилди: 444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик