"Реал" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Дин Хёйсен Миллатлар лигасида Англияга қарши бўлажак сафар учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Уэмбли" — тарихий стадион. Ҳар бир футболчи фаолияти давомида ўйнашни орзу қиладиган стадионлар бор ва "Уэмбли" шулардан бири. Биз у ерга ғалаба қозониш учун боришимиз керак", — деди Хёйсен.
УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи туридан ўрин олган Англия — Испания учрашуви 26 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.













