Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Аичи-Нагоя-2026: Эшкак эшувчиларимиздан кетма-кет учта кумуш медаль

Баҳо:
+ | -

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси эшкак эшиш баҳсларида кетма-кет учта кумуш медални қўлга киритди.

Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги 500 метр масофага тўртлик дастурида Екатерина Шубина, Арина Танатмишева, Милана Душев-Янич ва Шаҳризода Мавлоновадан иборат Ўзбекистон квартети маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

Каноэда эшкак эшиш баҳсларида Владлен Денисов ҳам шоҳсупага кўтарилди. 500 метр масофага яккалик дастурида қатнашган спортчимиз иккинчи натижани қайд этиб, жорий Осиё ўйинларидаги иккинчи кумуш медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги каноэда 500 метр масофага жуфтлик баҳсларида Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова тандеми ҳам финиш чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медални қўшиб қўйди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:31, 25.09.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик