Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Аталанта» ҳимоячисига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» марказий ҳимоячиси Жоржо Скальвини фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

TEAMtalk маълумотига кўра, 22 ёшли италиялик футболчига «Ньюкасл» ва «Челси» қизиқиш билдирмоқда.

«Ньюкасл» ўтган ёздаёқ Скальвинини сотиб олишга ҳаракат қилган. «Челси» эса ҳимоячи ҳақида батафсил маълумот тўплаган.

Маълум қилинишича, Скальвини «Аталанта» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиришга рози бўлган. Бироқ бу ҳолат Премьер-лига клубларининг унга бўлган қизиқишини камайтирмаган.

Жорий мавсумда Скальвини барча мусобақаларни ҳисобга олганда 7 та учрашувда майдонга тушган, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган.

Киритилди: 13:56, 25.09.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик