Бразилиялик вингер Рафинья Диас Каталониянинг «Барселона» клубида ҳужумчи позициясидаги ўйини ҳақида гапириб берди.
«Менинг форвард ўрнига ўтишим икки йил давомида бир маромда кечди. Менга бу позицияда ўйнаш ёқади, ҳаммаси ажойиб кечмоқда», — дейди бразилиялик футболчи инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларида келтирилган хабарда.
Жорий мавсумда Рафинья саккизта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва учта ассист ёзиб қўйди.
29 ёшли футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади. Бразилиялик ўйинчининг шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.













