«Барселона»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси жамоа билан бирга Чемпионлар лигасида зафар қучишни орзу қилишини тан олди.
««Барселона» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш — бу менинг орзум», — деди Кубарси RAC1 га берган интервьюсида.
Кубарси — «Барселона» тарбияланувчиси. Ушбу мавсумда у барча мусобақаларда олтита учрашувда майдонга тушди, аммо маҳсулдор ҳаракатлар билан ажралиб турмади.
Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида «кўк-анорранглилар» 1/4 финал босқичида ўз юришларини тўхтатишган эди. Каталонияликлар охирги марта 2015 йилда бош еврокубок мусобақасида ғолиб чиқишган.
Кубарсининг «Барселона» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.













