Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси собиқ Жаҳон чемпиони Тайсон Фюри яна бир собиқ чемпион Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг 11-декабрь куни Уелснинг Кардифф шаҳридаги “Principality Stadium” аренасида ўтказилади. Жангни Netflix платформаси бутун дунё бўйлаб жонли намойиш этади. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан нашри хабар берди.
Манбага кўра, жангнинг ўтказилиш жойи ва санаси Саудия Арабистони умумий кўнгилочар бошқармаси раиси ҳамда Саудия бокс федерацияси президенти Турки ал аш-Шайх томонидан маълум қилинди. У Фюри ва Жошуа ўртасидаги жангни ташкил этиш бўйича келишувга ниҳоят эришилганини эълон қилди.
Аввалроқ икки боксчининг қаерда жанг қилиши борасида узоқ музокаралар олиб борилган эди. Баҳсни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square Garden” аренасида ўтказиш варианти ҳам муҳокама қилинган. Якунда жанг Буюк Британияда ўтказиладиган бўлди.













