Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Румменигге "Олтин тўп"га асосий даъвогарни айтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси Карл-Хайнц Румменигге Харри Кейн жорий йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак, деб ҳисоблайди.

«Ўтган мавсумда Харри «Бавария» ва Англия терма жамоаси сафида 73 та гол урди. Бу мингйилликда фақат Лионель Месси ундан кўпроқ гол ура олган. Бунинг ўзи кўрсаткич. Қолаверса, ҳужумчилар бу совринни тез-тез қўлга киритади. Ҳатто бу ҳақда сунъий интеллектдан сўрадим. Унинг жавобига кўра, Харрининг ғолиб бўлиш эҳтимоли 68 фоиз. Умид қиламанки, шундай бўлади.

«Бавария» футболчиси «Олтин тўп»ни қўлга киритмаганига анча бўлди. Мен 1980 ва 1981 йилларда олган икки совринимдан бери орадан қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтди.

Шунинг учун бугун бундай натижа нафақат футболчининг ўзи, балки «Бавария» учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўларди», — деди Румменигге.

Киритилди: 20:38, 25.09.2026.
Ўқилди: 1156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик