Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Родри «Манчестер Сити»га белгиланиши мумкин бўлган жазога муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес Англиядан келган шов-шувли хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Манчестер Сити» жиддий жазога дуч келиши мумкин — клуб молиявий қоидабузарликлар бўйича қўйилган 115 та айбловнинг 114 тасида айбдор деб топилган.

«Футболчилар учун бу вазият журналистлар кўзи билан қарагандагидек эмас. Мен турлича қарашларни тушуна оламан, аммо биз позитив кайфиятни сақлаб қалишга ҳаракат қиламиз. «Манчестер Сити» муваффақиятга эришиш учун қанчалик заҳмат чекканини кўрган инсон сифатида айта оламанки, бу ютуқларни ҳеч ким ҳеч қачон тортиб ололмайди.

Бу машаққатли меҳнат маҳсули — бундай нарсаларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Биз ўша даврда қўлга киритилган барча ютуқларга ҳақли равишда эришдик ва Англия футболи тарихидаги энг буюк даврлардан бирига ўз ҳиссамизни қўшдик. Мен клубнинг айбсизлигига ишонаман. Биз учун бу масала 2020 йилдаёқ ёпилган», — деди Родри матбуот анжуманида.

Испаниялик ярим ҳимоячи 2019 йилнинг ўрталаридан ўтган ойга қадар «Сити» шарафини ҳимоя қилган эди.

Киритилди: 06:38, 26.09.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик