Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Мбаппе шахсий рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафидаги ўйинда яна бир бор ажралиб турди.

27 ёшли футболчи Миллатлар лигаси доирасидаги ўйиннинг 54-минутида Туркия терма жамоаси дарвозасини ишғол этди. Бу форварднинг жорий йилда терма жамоа либосида урган 12-голи бўлди — бу билан у 2022 йилда ўрнатилган шахсий рекордини такрорлади, деб хабар беради Opta. Шунингдек, бу XXI аср бошидан бери Франция терма жамоасида қайд этилган абсолют рекорддир.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда ҳам, тўрт йил олдингидек, Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. У бўлиб ўтган мундиалда 10 та гол урган бўлса, Қатардаги мусобақада 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган эди.

Мбаппе гол урганидан бор-жоғи беш дақиқа ўтиб, олган жароҳати сабабли майдонни мажбурий равишда тарк этди.

Киритилди: 06:43, 26.09.2026.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик