Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Рожерс Палмернинг Англия терма жамоасида йўқлиги ҳақида: «Ундан бироз дам олаётганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Морган Рожерс жамоадоши Коул Палмернинг Англия терма жамоасининг бўлажак ўйинлари қайдномасидан четда қолгани ҳақида фикр билдирди.

24 ёшли футболчи саломатлигидаги муаммолар сабабли сентябрь ва октябрь ойларида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси баҳсларида «уч шерлар»га ёрдам бера олмайди.

«Тоғрисини айтсам, Палмердан бироз дам олаётганимдан ҳатто хурсандман. У билан суткасига 24 соат ва ҳафтасига етти кун бирга бўлиш анча оғир, шунинг учун бундай танаффус фақат фойдага хизмат қилади.

Коул билан бирга ўйнаш ва вақт ўтказиш менга ёқади. Афсуски, у терма жамоа қароргоҳига кела олмади, аммо ҳозир у асосий эътиборини жисмоний ҳолатига қаратиши керак», — дейди Рожерс Daily Mail нашрига.

Шанба куни англияликлар Испанияга қарши майдонга тушишади, сўнг Чехия (29.09), Хорватия (03.10) ва яна бир бор Чехия (06.10) терма жамоалари билан куч синашишади.

Киритилди: 06:45, 26.09.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик