Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Манчини: «Жамоа иккинчи голгача жуда яхши ҳаракат қилди»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Бельгиядан учратилган мағлубиятдан (0:2) сўнг жамоа ўйинига баҳо берди. Учрашув Миллатлар лигасининг биринчи тури доирасида бўлиб ўтди.

«Бельгия биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади, иккинчи бўлимда эса биз ташаббусни қўлга олдик ва ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Бироқ кейин ўз хатоимиз сабаб қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Футбол шунақа», – деди Манчини RAI Sport эфирида.

«Жамоа иккинчи голгача жуда яхши ҳаракат қилди. Бизда ҳисобни тенглаштириш учун тўрт ёки бешта имконият бўлди, рақибни ўз дарвозасига қамаб қўйдик, аммо Бельгия – кучли жамоа».

Мухлислар танаффусда ва финал ҳуштагидан сўнг италияликларни қаттиқ хуштакбозлик қилишди.

«Биз ютқазганимизда ҳеч ким мамнун бўлмайди», – дея таъкидлади Манчини.

Италия терма жамоаси таркибида 3 нафар футболчи дебют қилди – ярим ҳимоячи Алессандро Романо, вингер Мохамед Али Зома ва ярим ҳимоячи Исса Думбия.

Киритилди: 06:56, 26.09.2026.
Ўқилди: 497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик