Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Родри: «Топ-даражага қайта олишимни ўзимга исботлашни хоҳладим»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри ўтган ёз ҳақида фикр билдирди.

Июль ойида 30 ёшли футболчи миллий терма жамоа таркибида жаҳон чемпиони бўлди, шунингдек, турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Тез орада ярим ҳимоячи учун трансфер кураши авж олди: аввалига унга Мадриднинг «Реал» клуби чиқди, кейин эса баҳсга «Барселона» қўшилди ва юлдузли испаниялик якунда шу клубни танлади. Ўтиш август ойининг ўрталарида амалга ошди.

«Биз жаҳон чемпионатида ғалаба қозондик ва мен топ-даражага қайта олишимни ўзимга исботлай олдим, шунинг учун мени эйфория ва бахт туйғуси қамраб олди. Энди эса янги босқични кўтаринки руҳ билан бошладим.

Мен ҳақиқатан ҳам буюк клуб — «Барселона»га ўтдим ва бундан миннатдорман. ҳаммаси қандай кечганидан мамнунман. Ёз воқеаларга бой бўлди, аммо энди ҳаммаси тинч ва мен ҳозир шу ерда эканимдан ҳамда ўз мамлакатим терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман», — дейди Родри.

Киритилди: 08:31, 26.09.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик