«Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге жамоанинг француз вингери Майкл Олисенинг шартномаси ҳақида фикр билдирди.
«Майклнинг шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади. Бир пайт келиб клуб у билан музокара столига ўтириши ва муносиб таклиф билдириши керак бўлади. У ўз позициясида фавқулодда футболчи», — деди Румменигге.
24 ёшли Олисе жорий Бундеслига мавсумида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг бозор қиймати 170 миллион еврога баҳоланмоқда.













