«Тоттенхэм»нинг нидерландиялик ҳимоячиси Микки ван де Вен Англия Премьер-лигасининг икки топ-клуби эътиборида. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур CaughtOffside нашрига таяниб хабар берди.
Футболчини «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
Бироқ ван де Веннинг «Тоттенхэм» билан узоқ муддатли шартномаси борлиги сабаб эҳтимолий трансферни амалга ошириш осон бўлмайди ва катта маблағ талаб қилиши мумкин.
25 ёшли ҳимоячининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ван де Вен жорий АПЛ мавсумида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та сариқ карточка олди.













