Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Ювентус» Англиядаги ҳимоячини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» қанот ҳимоячиси Тайрик Митчелл фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчига Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин.

Қайд этилишича, эҳтимолий келишув қиймати 23,3 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Шу билан бирга, Митчеллга Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Унинг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.

Киритилди: 13:41, 26.09.2026.
Ўқилди: 109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик