«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда «Лион» сафида тўп тепаётган Тайлер Мортон мерсисайдликлар сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk хабар берди.
«Ливерпуль» 23 ёшли футболчининг Лига 1даги ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Жамоа бош мураббийи Андони Ираола эса Мортоннинг ўйин савиясидан жуда мамнун ва уни клубга қайтариш тарафдори.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» Тайлер Мортонни 2025 йил ёзида «Лион»га сотган эди. Ўша трансфер қиймати тахминан 13 миллион еврони ташкил қилган.
Ярим ҳимоячининг «Лион» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Мортон жорий Франция чемпионати мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушди.













