Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Манчестер Юнайтед» Рэтклифф келгач, ходимларининг қарийб 30 фоизини қисқартирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Жим Рэтклифф клубга келганидан кейин ходимлар сонини қарийб 30 фоизга қисқартирди.

The Telegraph клубнинг 2025/26 мавсуми бўйича тўлиқ молиявий ҳисоботига таяниб хабар беришича, сўнгги икки йилда «Манчестер Юнайтед» ходимлари сони 1127 нафардан 805 нафарга камайган. Яъни 322 нафар ходим ишини тарк этган, бу эса 28,6 фоизни ташкил қилади.

Энг катта қисқартиришлар клубнинг ички медиа ва тижорат бўлимларида амалга оширилган. У ерда ходимлар сони мос равишда 45 ва 44 фоизга камайган.

Маъмурий ва унга яқин бўлимларда, жумладан чипталар хизматида 161 та иш ўрни қисқартирилган. Футбол йўналишида эса яна 60 нафар ходим, шу жумладан скаутлар ва академия мураббийлари клубни тарк этган.

Рэтклифф 2024 йил февраль ойида клубнинг футбол операциялари устидан назоратни қўлга киритгач, харажатларни қисқартириш бўйича кенг кўламли дастурни бошлаган эди. Унинг сўзларига кўра, тежалган маблағларнинг бир қисми жамоа таркибини кучайтиришга йўналтирилиши керак.

Шу давр ичида «Манчестер Юнайтед»нинг операцион молиявий кўрсаткичи ҳам яхшиланган. 2024 йилда клуб қарийб 70 миллион фунт зарар кўрган бўлса, 2025/26 мавсуми якунларига кўра 22,6 миллион фунт операцион фойда қайд этган.

Ўтган мавсумда клубнинг иш ҳақи харажатлари 302 миллион фунтгача камайган.

Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» молиявий йилни солиқлардан олдин 47 миллион фунт зарар билан якунлади ва кетма-кет еттинчи йил ҳам умумий ҳисобда зарар кўрди.

Клубнинг трансфер мажбуриятлари билан бирга умумий қарзи 1,1 миллиард фунтдан ошган. Бу суммага 578 миллион фунтлик тарихий қарз, 200 миллион фунтлик кредит линияси ва трансферлар бўйича 375 миллион фунтлик мажбуриятлар киради.

Ёзда «Манчестер Юнайтед» трансферларни молиялаштириш учун қўшимча 90 миллион фунт қарз олган. Янги футболчилар учун агентлик тўловлари ва Премьер-лига йиғимларини ҳам ҳисобга олганда, умумий харажат 191,7 миллион фунтни ташкил қилган.

Киритилди: 13:49, 26.09.2026.
Ўқилди: 127 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик