Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Коллимор: «Манчестер Сити» барча совринларидан маҳрум қилиниши керак»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Стэн Коллимор «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузгани учун қўлга киритган совринларидан маҳрум қилиниши керак, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилгани хабар қилинган эди.

«Бу менинг фикрим.

Агар «Сити»нинг апелляцияси рад этилса, клубнинг барча совринлари тарихий натижалардан чиқариб ташланиши керак. Жамоа Премьер-лига ва Англия футбол лигасидан четлатилиши, шунингдек, жуда катта миқдорда жаримага тортилиши лозим.

Клуб эгалари эса АПЛ клубига эгалик қилиш талабларига жавоб берадиган шахслар мақомидан маҳрум қилиниши керак.

Эҳтимол, бу Англия футболи тарихидаги энг катта воқеа бўлиши мумкин», — деди Коллимор.

Киритилди: 13:52, 26.09.2026.
Ўқилди: 130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик