Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Ливерпуль» собиқ спорт директорини қайтарди

Баҳо:
+ | -

Жулиан Уорд «Ливерпуль»нинг спорт директори этиб тайинланди.

Клуб маълум қилишича, функционер янги вазифасини дарҳол бошлаган. Бунга қадар Уорд «Ливерпуль»га эгалик қилувчи Fenway Sports Group компаниясида техник директор лавозимида ишлаган.

Уорд 2012 йилдан буён «Ливерпуль» тизимида фаолият юритиб келмоқда. Шу вақт ичида у Европа бўйича скаутинг раҳбари, ижарага берилган футболчилар билан ишлаш директори, спорт директори ёрдамчиси ва спорт директори лавозимларида ишлаган.

Уорд 2020-йиллар бошида ҳам «Ливерпуль» спорт директори вазифасини бажарган, аммо 2023 йилда ушбу лавозимни тарк этган эди.

«Ливерпуль»га келгунга қадар у «Манчестер Сити» ва Португалия терма жамоаси тизимида ҳам ишлаган.

FSG президенти Майк Гордоннинг таъкидлашича, Уорднинг тажрибаси клуб футбол департаментини кучайтириши ва бош мураббий Андони Ираолага ёрдам бериши керак.

Киритилди: 13:53, 26.09.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик