Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Барселона» Бальдени ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.

Манбага кўра, агар Бальденинг ўйин вақти билан боғлиқ вазияти ўзгармаса, у январь ойида бошқа клубга ўтиши мумкин.

«Барселона» ҳимоячини ижарага бериш вариантига ҳам очиқ. Клуб Бальде бошқа жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, яхши формага киришини истамоқда. Футболчининг келажаги бўйича якуний қарор эса келаси ёзда қабул қилиниши мумкин.

22 ёшли Бальде жорий мавсумда Испания чемпионатида атиги 1 та ўйинда майдонга тушди ва голли ҳаракат қайд этмади.

Испаниялик футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:57, 26.09.2026.
Ўқилди: 213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик