Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Штутгарт»нинг 35 млн евролик ҳимоячиси «Реал» радаридан жой олди

Баҳо:
+ | -

«Штутгарт» марказий ҳимоячиси Финн Ельч фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.

Манбага кўра, «Реал» Дин Хёйсен ва Ибраима Конатени яқинда ўз сафига қўшиб олган бўлса-да, марказий ҳимоя чизиғини яна кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда.

Ҳозирча мадридликларда янги ҳимоячига шошилинч эҳтиёж йўқ. Бироқ мавсум охирида Антонио Рюдигернинг шартномаси якунланади, тез-тез жароҳат оладиган Эдер Милитаонинг ҳолати эса клубда саволлар уйғотмоқда.

20 ёшли Ельч жорий мавсумда барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 16:39, 26.09.2026.
Ўқилди: 897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик