Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ҳусайн Норчаев: "Маҳмуд ажойиб узатма берди, мен ўз ишимни қилдим"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Эронга қарши учрашувдан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Навбаҳор" форварди ўз голида жамоадошининг ҳиссасини алоҳида қайд этди.

"Маҳмуд жуда яхши узатма берди. Мен эса ҳужумчи сифатида ўз вазифамни бажардим, деб ўйлайман", — деди Норчаев.

Футболчи Эронга қарши баҳс жамоа учун муҳим синов бўлганини ҳам таъкидлади.

"Жуда яхши ўйин бўлди. Эрон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири эканини яхши биламиз. Сўнгги вақтларда уларга қарши яхши натижалар қайд этяпмиз. Бу бизга қўшимча ишонч беради", — деди ҳужумчи.

Норчаевдан терма жамоанинг янги тактик схемаси ва ўйиндаги камчиликлар ҳақида ҳам сўралди.

"Ғалаба қозондик. Менимча, яхши ўйин кўрсатдик. Жиддий камчиликлар бўлди, деб ўйламайман", — дея жавоб берди футболчи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:52, 26.09.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик