Англия терма жамоаси ҳужумчиси Энтони Гордон Миллатлар лигасида Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлинган учрашувдан сўнг фикр билдирди. Баҳс 26 сентябрь куни «Уэмбли» стадионида ўтказилди.
"Бу ҳам томошабинлар, ҳам футболчилар учун ажойиб ўйин бўлди. Ҳужумдаги айрим ҳаракатлар жуда юқори даражада эди. Бундай учрашувларда хатолар қимматга тушади. Ҳар доим гўёки ўйинни рақиб ютгани эмас, балки биз ўзимиз бой бергандек туюлади.
Аммо буни Испания ҳақида ҳам айтиш мумкин, чунки улар ҳам биз каби яхши ўйнашди, биз эса улар каби яхши ҳаракат қилдик. Йўл қўйган хатоларимиздан хафаман", — деди Гордон ITV эфирида.













