Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Бавария" Вольтемаде вариантига яна қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл"дан "Ювентус"га ижарага берилган ҳужумчи Ник Вольтемаде яна "Бавария"нинг трансфер нишонларидан бирига айланиши мумкин.

Ҳозирча Мюнхен клуби 24 ёшли футболчи бўйича музокара бошлашни режалаштирмаяпти. Бироқ журналист Кристиан Фальк маълумотига кўра, агар Вольтемаде Италиядаги ижара даврида ўзини яхши кўрсатса, вазият ўзгариши мумкин.

"Бавария" раҳбарияти жамоа таркибида Германия терма жамоаси футболчилари кўпроқ бўлишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" 2025 йил ёзида Вольтемадени қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири эди. Аммо "Ньюкасл" курашга қўшилиб, "Штутгарт"га 75 миллион евро таклиф қилди.

Англияда Вольтемаде унга билдирилган умидларни тўлиқ оқлай олмади ва ҳозир А Серияда ўзини синаб кўрмоқда.

Киритилди: 09:56, 27.09.2026.
Ўқилди: 310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик