Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Мата: "Ғалаба учун қоидаларни бузиш мумкинлигини ким айтди?"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ва "Челси"нинг собиқ футболчиси Хуан Мата "Манчестер Сити"га берилиши мумкин бўлган жазо ҳақида фикр билдирди.

Мустақил комиссия "Сити"ни 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топгани айтилмоқда. Клубдан нафақат жорий мавсум, балки 2009–2018 йиллар даври учун ҳам очколар олиб ташланиши мумкин.

"Менга кўплаб ўйинларда қатнашиш ва кўп совринлар ютиш насиб қилди, аммо Премьер-лигада ҳеч қачон чемпион бўлмаганман. Ёки барибир чемпион бўлганманми?

Бу иш қандай якунланишини билмайман, аммо менимча, айбловлар асосли.

Албатта, Родрининг гапларида ҳам маъно бор — у майдонда улар энг яхши бўлганини ҳис қилади. Аммо ғалаба қозониш учун қоидаларни бузиш мумкинлигини ким айтди?" — деди Мата.

2009–2018 йиллар оралиғида "Манчестер Сити" Премьер-лигада уч марта чемпион бўлган.

Киритилди: 10:00, 27.09.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик