Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Испанияга мағлубият Англия учун 1995 йилдан бери кузатилмаган серияни қайтарди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси 1-турида ўз майдонида Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Англия 1995 йил июнидан бери илк бор кетма-кет икки ўйинда камида 3 тадан гол ўтказиб юборди. Бундан олдин жамоа ЖЧ-2026нинг 3-ўрин учун баҳсида Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этган эди.

Барча мусобақалардаги сўнгги 6 та ўйинда Англия 13 та гол ўтказди. Бу Томас Тухель бошқарувидаги дастлабки 17 та ўйинда ўтказилган 7 та голдан деярли икки баробар кўп.

Шунингдек, Англия 2019 йил июнидан бери илк бор биринчи бўлимдан кейин ҳисобда олдинда бора туриб мағлубиятга учради.

Ўшанда инглизлар Миллатлар лигасида Нидерландияга ютқазган эди. Шундан кейин Англия биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда олдинда бўлган 42 та ўйиннинг 41 тасида ғалаба қозонган, яна бир баҳс дуранг билан якунланган.

Киритилди: 10:10, 27.09.2026.
Ўқилди: 345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик