Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Олисе келаси йили келажаги бўйича қарор қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе келаси йили ўз келажаги бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.

25 ёшли футболчига Европанинг икки топ-клуби — «Реал» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. «Бавария» эса жамоа етакчиларидан бирини сақлаб қолиш учун унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган.

Олисени «Бавария» билан боғлаб турган амалдаги шартнома 2029 йил июнь ойи охирига қадар тузилган. Футболчининг бозор қиймати 170 миллион еврога баҳоланмоқда.

Франциялик футболчи жорий Бундеслига мавсумида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.

Киритилди: 12:06, 27.09.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик