Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Англияга қарши учрашув (3:2) олдидан жароҳат олган Эрик Гарсиянинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Эрик Гарсия машғулот олдидан қизиб олиш вақтида кичик муаммога дуч келди. Ҳозирча бу жиддий кўринмаяпти.
Мадридга етиб борганимиздан кейин унинг ҳолатини баҳолаймиз ва тиклана оладими-йўқми, кўрамиз. Албатта, футболчи учун хавф туғдирадиган ҳеч қандай иш қилмаймиз.
Ҳозирча жароҳат жиддий кўринмаяпти, аммо унинг тикланиб, қолган учрашувлардан бирида майдонга туша олиши ёки олмаслигини ҳозирча билмаймиз", — деди де ла Фуэнте.
Шу тариқа, Эрик Гарсиянинг Испания терма жамоасининг кейинги баҳсларида иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.













