"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг сафга қайтишга яқин турибди.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, нидерландиялик футболчи 5 октябрдан бошлаб каталонияликларнинг умумий машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. У дастлаб жамоавий машқларда босқичма-босқич иштирок этади.
Шу билан бирга, де Йонгнинг тўлиқ спорт формасига кириши учун яна бир неча ҳафта талаб қилиниши айтилмоқда.
Манбага кўра, ярим ҳимоячининг 25 октябрь куни бўлиб ўтадиган "эл-класико"га тайёр бўлиш эҳтимоли паст. Узоқ танаффусдан кейин бундай муҳим учрашувда футболчини таваккал қилиб майдонга тушириш режалаштирилмаяпти.
Френки де Йонгнинг майдонга қайтиши учун энг эҳтимолий учрашув 1 ноябрь куни "Алавес"га қарши баҳс ҳисобланмоқда.













