«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб раҳбарияти олдига январь ойида марказий ҳимоячи харид қилиш вазифасини қўйди.
Бунга Андреас Кристенсеннинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиққани сабаб бўлган. Даниялик ҳимоячи жароҳат туфайли тахминан икки ой майдонга туша олмайди.
Шу билан бирга, мавсум бошида Жерар Мартиннинг ўйинлари ҳам Фликни тўлиқ қониқтирмаяпти.
Немис мутахассиси ўз истагини «Барселона» раҳбариятига етказган. Клуб спорт директори Деку эса аллақачон янги марказий ҳимоячи қидириш ишларини бошлаган.













