Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

«Камп Ноу» 2030 йилги жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» клуби ва Каталония расмийлари орасида «Камп Ноу» 2030 йилги жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилиши мумкинлигига ишонч ортиб бормоқда.

Яқинда стадион 2029 йилги Чемпионлар лигаси финалини қабул қилиш учун танланган эди. Бу қарор Испания, Португалия ва Марокаш биргаликда ўтказадиган 2030 йилги жаҳон чемпионати финали учун «Камп Ноу»нинг имкониятларини ҳам оширган.

«Барселона» ва маҳаллий ҳокимият финал мезбонлиги учун ариза устида ишламоқда. Ҳозирча асосий рақиб сифатида Касабланкада қурилаётган «Ҳасан II» стадиони кўрилмоқда. Мадриднинг «Сантьяго Бернабеу» аренаси ҳам даъвогарлар қаторида экани айтилмоқда.

Каталония ҳукумати спорт вазири Берни Альварес «Камп Ноу» финал учун энг муносиб жой, деб ҳисобламоқда.

«Бу финал учун энг яхши жой. Мен шунчаки оптимист бўлаётганим йўқ, балки реал вазиятдан келиб чиқиб гапиряпман. Менимча, 2030 йилги жаҳон чемпионати финали учун энг яхши арена — «Камп Ноу», — деди Альварес.

Унинг таъкидлашича, якуний қарор фақат «Барселона» томонидан қилинган ишларга боғлиқ бўлмайди.

«Бизда имконият бўлади. Керакли вақтда керакли жойда бўлиш муҳим. Аммо натижа 100 фоиз фақат бизнинг ишимизга боғлиқ эмас», — дея қўшимча қилди у.

ФИФА ҳали 2030 йилги жаҳон чемпионати финали қаерда ўтказилишини расман эълон қилмаган. Марокаш футбол федерацияси президенти Фаузи Лекжа эса финал 2027 йилда очилиши режалаштирилган «Ҳасан II» стадионида ўтказилишини айтган.

Киритилди: 13:22, 27.09.2026.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [2656]

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2511]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2425]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2260]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2090]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [2028]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1672]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1527]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [1348]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1305]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик