«Барселона» спорт директори Деку «Челси»нинг қанот ҳужумчиси Эстевао Виллианнинг вазиятини диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчи Лондон клубида олаётган ўйин вақтидан норози. Бразилиялик вингер келажагига унчалик ишонч билан қарамаяпти ва ўзи истаган миқдорда дақиқа ола олмаслигидан хавотирда.
Таъкидланишича, Деку Эстеваонинг «Челси»даги ҳозирги ҳолати ҳақида бевосита маълумот олган.
Жорий мавсумда Эстевао барча мусобақалар доирасида 6 та ўйинда майдонга тушди.
Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.













