Бугун, 27 сентябрь куни Норвегия ва Португалия терма жамоалари УЕФА Миллатлар лигаси доирасида ўзаро баҳс олиб боради.
Таҳлилчилар ушбу учрашувда Норвегия терма жамоасига бироз устунлик бермоқда. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, Норвегиянинг ғалаба қозониш эҳтимоли 39,6 фоизни ташкил этади.
Португалиянинг ғалабаси 35,3 фоизга, дуранг натижа эса 25,1 фоизга баҳоланган.
Айни пайтда Норвегия ФИФА рейтингида 19-ўринни эгаллаб турибди. Португалия эса 7-поғонада жойлашган.













