Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Жезуш Бразилия футболидаги асосий муаммони айтди

Баҳо:
+ | -

Жорже Жезуш Бразилия футболида хорижлик футболчилар лимитини қисқартириш эҳтимолини кескин танқид қилди.

Тажрибали португалиялик мутахассис матбуот анжуманида бундай чеклов маҳаллий футболчилар ривожига ижобий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.

Унинг фикрича, асосий муаммолар ёш футболчиларни тайёрлаш тизимидаги камчиликлар ва мусобақалар тақвимининг ҳаддан ташқари зичлиги билан боғлиқ.

«Бразилиялик футболчини ўзгартирадиган нарса хорижликлар лимити эмас. Муаммо ёшлар тайёргарлиги сифати ва тақвимда», — деди Жезуш.

Шунингдек, у минтақавий мусобақаларни сақлаб қолиш тарафдори эканини билдирди ва анъанавий штат чемпионатлари бекор қилинмаслигига умид билдирди.

«Умид қиламанки, штат чемпионатларини йўқ қилиб юборишмайди», — дея қўшимча қилди мураббий.

Киритилди: 13:41, 27.09.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик