Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Руни қандай қилиб вазн ташлаганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Уэйн Руни вазн ташлаш жараёни ҳақида гапириб берди.

«Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Анчадан бери алкоголь истеъмол қилмаяпман — шунчаки соғломроқ бўлишни истадим. Овқатланиш тартибимни ҳам яхшиладим ва мунтазам машқ қиляпман.

Кўпчилик мен вазн ташлаш учун махсус инъекциялардан фойдаланяпти, деб ўйлаяпти, аммо бу тўғри эмас. Шуни аниқ айтмоқчиман: мен бунинг учун жуда кўп ва қаттиқ меҳнат қилдим», — деди Руни.

Уэйн Руни 2004 йилдан 2017 йилгача «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. У «қизил иблислар» сафида 12 та совринни қўлга киритган.

Шунингдек, Руни 253 та гол билан «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Киритилди: 13:45, 27.09.2026.
Ўқилди: 419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик