Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Милан» икки футболчиси билан хайрлашишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳимоячиси Фикайо Томори ва ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Ҳар икки футболчининг амалдаги келишуви 2027 йил ёзида якунланади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, «Милан» Томорини қишки трансфер ойнасида сотишга тайёр. Лофтус-Чик эса шартномаси тугагач, клубни тарк этиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, икки футболчининг кетиши «россонери»га маошлар ҳисобига тахминан 10 миллион евро тежаш имконини беради.

Томори «Милан» сафида 2021 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Transfermarkt унинг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Лофтус-Чик эса жамоага 2023 йил ёзида қўшилган. Унинг бозор қиймати 8,5 миллион евро деб баҳоланган.

Киритилди: 13:51, 27.09.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик