Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Арсенал" Райсга яхшиланган шартнома таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Арсенал" ва Деклан Райс янги шартнома бўйича музокара олиб бормоқда.

Лондон клуби 27 ёшли ярим ҳимоячини узоқ муддатга жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Томонлар ўртасидаги мулоқот ижобий кечаётгани ва янги келишув Райсга яхшиланган молиявий шартларни тақдим этиши кутилмоқда.

Райснинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, "Арсенал"да уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор. Унинг ҳозирги маоши ҳафтасига тахминан 240 минг фунтни ташкил қилади. Янги битим орқали англиялик футболчи клубнинг энг юқори маош олувчи ўйинчилари қаторига кириши мумкин.

Деклан Райс "Арсенал"га 2023 йилда "Вест Хэм"дан 105 миллион фунт эвазига кўчиб ўтган ва шундан бери жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланган. 

Киритилди: 13:54, 27.09.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик